Германия ўз ватанларига қайтишни хоҳловчи суриялик қочқинлар учун моддий имтиёзлар таклиф қилди. Барча сўровларда етакчилик қилувчи асосий мухолифат партияси бўлган Христиан Демократик Иттифоқи (CДУ) қонунчилари уйларига қайтишлари учун сурияликларга киши бошига 1000 евро (1057 доллар) тўламоқчи.
Бундан ташқари, партия Германия шаҳарларидан Сурияга чартер рейсларини ташкил этишни таклиф қилмоқда. Бу ташаббус Сурияда Башар ал-Ассад режими ағдарилганидан кейин ўзгаришлар билан боғлиқ.
2015 йилдан бери Германияда 1 миллиондан ортиқ суриялик қочқин яшамоқда. Германия жамиятида ҳамма ҳам улардан хурсанд эмас: ўта ўнг радикаллар Сурия жамиятидаги миграция марказлари ва масжидларга бир неча марта ҳужум уюштирган. Ўта ўнгчи «Германия учун муқобил» партияси бир неча йиллардан бери барча суриялик қочқинларни мажбуран чиқариб юборишга ҳаракат қилмоқда. Ва бундай риторика Германияда, айниқса шарқий штатларда талабга эга.
CДУ парламент фракцияси раҳбари ўринбосари Енс Спаҳннинг айтишича, Германия парвозларни ташкил этиш ва ихтиёрий қайтганларни молиявий қўллаб-қувватлашни ўз зиммасига олиши керак. Унинг сўзларига кўра, бу чора сурияликларнинг ўз ватанларига қайтиши йўлидаги муҳим қадам бўлади.
CДУнинг ички сиёсати учун масъул Александр Тромнинг қўшимча қилишича, Асаднинг қулаши суриялик қочқинларнинг ҳимоя ҳолатини қайта кўриб чиқишни талаб қилади, уларнинг кўпчилигига вақтинчалик бошпана берилган.
Шунингдек, Спаҳн 2025 йилда Германия, Австрия, Туркия ва Иордания иштирокида қочқинларни ватанига қайтариш ва Сурияни можародан кейин қайта тиклаш масалаларини муҳокама қилиш учун халқаро конференция ўтказишни таклиф қилди.
ХДҲнинг ташқи сиёсат бўйича эксперти Юрген Хардт канцлер Олаф Шолс ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўртасида Сурия келажаги бўйича зудлик билан музокаралар ўтказишга чақирди.
Кнаус, шунингдек, Туркия, Иордания, Европа давлатлари ва Суриянинг янги ҳукуматини ўз ичига олган Сурия бўйича алоқа гуруҳини яратишни тавсия қилди. Бу тузилма Сурияни барқарорлаштириш ва қочқинларни қайтариш режасини ишлаб чиқиши мумкин, бу эса минтақа ва Европа муносабатларида янги саҳифа очади.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.