Ғаразгўй шахс танишининг соддалигидан фойдаланди

Ғаразгўй шахс танишининг соддалигидан фойдаланди

Чилонзор тумани ички ишлар органларига 28 ёшли Абдулазиз А. мурожаат қилиб, 2020 йил 1 декабрь куни унга 3.500 АҚШ доллари эвазига “Матиз” русумли автомобилни сотишни ваъда қилган 41 ёшли таниши Мавлон А.га нисбатан чора кўришни сўради. Бу ҳақда "iibb.uz" хабар берди.

Абдулазиздан 3.000 АҚШ доллари олган Мавлон автомобилни расмийлаштириб бермасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Автомобиль бошқа шахсга тегишли бўлганлиги аниқланган. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси 2 қисми (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилган.


    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

    Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

    Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!