“Ғам Instagram'да эмас, қалбда бўлиши керак.” Алла Пугачёва Москвадаги теракт ҳақида

“Ғам Instagram'да эмас, қалбда бўлиши керак.” Алла Пугачёва Москвадаги теракт ҳақида

Бугун, 28 март куни рус примадоннаси, қўшиқчи Алла Пугачёва Москва яқинидаги "Крокус" концерт залида содир этилган теракт ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда у ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Пугачёва киноя аралаш: “Ғам Instagram'да эмас, қалбда бўлиши керак, омин”, деб ёзган.

Маълумот учун, Бир кун аввал Пугачёва асли тожикистонлик хонанда Манижанинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига қолдирган изоҳи туфайли танқид қилинган эди. У Манижанинг "Крокус"даги теракт муносабати билан ёзилган видеомурожаати остида "Кечир", деб ёзганди.

Эслатиб ўтамиз, Манижа Москвадаги терактдан сўз очиб, калтак марказий осиёликлар бошида синаётганлигидан хавотир билдирганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!