Америка қўшинларининг 2021 йилда Афғонистондан олиб чиқилиши Қўшма Штатларга Украинадаги вазият каби муаммолар учун ресурсларни бўшатиш имконини берди.
Бу ҳақда давлат котиби Энтони Блинкен Вакиллар палатасининг ташқи ишлар қўмитасидаги тингловда сўзлаган нутқида айтиб ўтди.
"Биз Россия-Украина можаросидан тортиб, Хитойнинг кўплаб муаммолари ва дунё бўйлаб бошқа кўплаб муаммоларга қадар мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун ресурсларимизни қайта йўналтиришга ва йўналтиришга муваффақ бўлдик", деди Америка дипломатияси раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, “Толибон” радикал ҳаракати АҚШ ўз кучларини олиб чиқиш ниятини эълон қилганидан кейин Афғонистон устидан назорат ўрнатиш бўйича кенг кўламли операцияни бошлаган эди. 2021 йил 15 август куни Афғонистон президенти Ашраф Ғани хорижга қочиб кетди ва Толибон жангсиз Кобулга кирди. Охирги Америка қўшинлари Афғонистонни 2021 йил сентябрь бошида тарк этган.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШнинг Россия нефть секторига қарши санкцияларига жавоб чораларининг оқибатларини минималлаштириши ва Россия компаниялари манфаатларига мос келиши кераклигини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп инаугурация кунида агар Владимир Путин Россия-Украина урушини тугатиш бўйича “келишув”га рози бўлмаса, Россия ҳалокат ва “катта муаммолар”га дуч келишидан огоҳлантирди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Исроил оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилган маълумотларга кўра, Фаластиннинг қаҳрамонлик тимсоли бўлган ҲАМАС қўлига тушган асирларнинг озод этилишида ноодатий бир ҳолат юз берди.
Трампнинг солиқларни камайтириш ва тартибга солишни бекор қилиш каби сиёсати тенгсизликни кучайтириши ва миллиардерларни, жумладан Трампнинг қайта сайланиш кампаниясининг йирик ҳомийси Илон Маскни янада бойитиши мумкинлиги танқид қилинди.
Охфамнинг маълум қилишича, кейинги ўн йилликда триллионерлар пайдо бўлиши кутилмоқда. Ҳозирда глобал бойликнинг 45 фоизи энг бой 1 фоиз аҳолининг қўлида тўпланган бўлса, инсониятнинг 44 фоизи кунига 6,85 доллардан кам маблағ билан кун кечирмоқда.