"Бундай келишувлар Россия ва Қўшма Штатлар ўртасидаги муносабатларни яхшилашга ёрдам беради. АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп маъмурияти учун бу қадам жуда муҳим", — дея таъкидлади Рябков.
Mash Telegram-каналига кўра, маҳбуслар алмашинуви 2025 йил февралида амалга оширилиши мумкин. Россия ТИВ рўйхатига Қўшма Штатларда жосуслик ва санкцияларни четлаб ўтиш схемаларини уюштиришда айбланган 70 киши киритилган. Вашингтон рўйхатига ҳарбий хизматчи Гордон Блек, АҚШ фуқароси Жозеф Татер, АҚШ ва Россия фуқароси Ксения Карелина киритилган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 1 августида Анқарада Россия ва Ғарб давлатлари ўртасида аввалги маҳбуслар алмашинуви бўлиб ўтган эди. Унда Россия, АҚШ, Германия, Полша, Словения, Норвегия ва Беларус қамоқхоналарида сақланаётган 26 киши алмашилганди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.