Францияда суд томонидан эрта тонгда қичқириш рухсатини олган Морис лақабли хўроз вафот этди

Францияда суд томонидан эрта тонгда қичқириш рухсатини олган Морис лақабли хўроз вафот этди

Таъкидланишича, Морис ўткир ринитдан вафот этган.

«Бу юрагимни парчалаб юборди. Биз янги хўроз сотиб олдик ва уни ҳам Морис деб атадик. У ҳам яхши қичқиради. Бироқ у ҳеч қачон бизнинг Морисимиз бўла олмайди», — дейди хўроз эгаси Корин Фессо. Унинг тан олишича, хўроз май ойида ўлган, бироқ у бу ҳақда эндигина маълум қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бир неча йил олдин маҳаллий аҳоли Морисни судга берган эди. Даъво аризасида у эрта тонгда қичқириб, одамларнинг ухлашига халақит бераётгани қайд этилганди.

2017 йилда Морис ва унинг бекасига қарши иккита петиция ташкил қилиниб, 155 минг киши томонидан имзоланган. 2019 йилнинг июлида эса суд бўлиб ўтган, бироқ жавобгарларнинг ҳеч бири унга келмаган. 2019 йилнинг сентябрида эса Рошфор коммунаси суди даъвони рад этиб, Мориснинг қичқиришига рухсат берган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!