Францияда эрта тонг қичқириб, одамларни уйғотадиган хўроз суд қилинмоқда

Францияда эрта тонг қичқириб, одамларни уйғотадиган хўроз суд қилинмоқда

Францияда эрта тонгда қичқириб, яқин атрофдаги кишиларни уйғотаётган хўроз иши бўйича суд жараёни кетмоқда. Бу ҳақда РИА Новости Monde газетасига асосан хабар қилди.

Бу ҳолат Шаранта департаментида кўриб чиқилмоқда. Морис лақабли хўроз ва унинг эгаси Корин Фессо устидан нафақадаги Бирон исмли қўшни шикоят қилди.

Аризачиларнинг адвокати минг евро миқдорида компенсация талаб қилишмоқда. Бу пулни улар ҳалок бўлган денгизчиларга ёрдам бериш учун ўтказишни режалаштирмоқда.

Бирон ва Фессо ўртасида жанжал бир йилдан ортиқ давом этмоқда. 2017 йил баҳор мавсумида хўроз шовқинига чек қўйиш мақсадида арз қилишган. Ўша вақтда хўроз Морис эгасини ҳимоя қилиш учун иккита петиция тайёрланди. Буни 155 минг киши қўллаб-қувватлади.  

4 июл куни бўлиб ўтган суд мажлисига даъвогар ва хўроз эгаси келмади. Судда Бирон ва Фессо яшаётган ҳудуд қишлоқ жой ёки шаҳар эканлиги - асосий баҳс мавзуси бўлди. Даъвогар адвокатларининг маълум қилишича, уларнинг мижозлари яшайдиган ҳудуд қишлоқ жойи эмас, балки шаҳарга яқин уйлар жойлашган ҳудудга киради.

Суд бу иш бўйича 5 сентябрда қарор қабул қилиши кутилмоқда.

Euronews телеканали ёзишича, бу суд жараёнини маҳаллий товуқ ферма эгалари катта қизиқиш билан кузатиб боришмоқда. Бу ҳолат уларнинг иш фаолиятига салбий таъсир кўрсатишидан кўрқишмоқда.

Шу билан бирга, қишлоқ товушлари “Франциянинг миллий бойлиги” деб тан олишни таклиф қилган Жирон қишлоғи ҳокимининг ташаббуси кўпчилик томонидан ижобий қарши олинди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!