Фото! Британиянинг илк ҳижобли ҳокими

Фото! Британиянинг илк ҳижобли ҳокими

Асли сомалилик Ракхия Исмоил Буюк Британиянинг Ислингтон шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Islington Media хабарига кўра, шаҳар кенгаши унинг ҳоким бўлишини маъқуллаган.

Ракхия Исмоил 80-йилларда Буюк Британияга қочқин сифатида келган ва вақт ўтиб, мазкур давлатнинг фуқаролигини олган. 2012 йилда у шаҳар кенгаши аъзоси бўлди, ўтган йили эса ҳоким ўринбосари этиб тайинланди.

“Менинг уйим бўлмиш Ислингтоннинг ҳокими бўлишдан фахрланаман”, – дейди у.

Ракхия Исмоил давлат хизматида ишлашдан ташқари хайрия ишлари билан ҳам шуғулланади, хусусан, қобилиятли болаларга ёрдам беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!