ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади

ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади

"Бунёдкор" футбол клуби Ривалдо олдидаги молиявий мажбуриятларини ўз вақтида бажармагани учун жазоланди.

Маълумотларга қараганда, бу иш юзасидан "Бунёдкор" почтасига хабар келиб тушган.

ФИФА Тартиб-интизом қўмитасининг 2024 йил 26 мартдаги хатида клубга нисбатан халқаро даражада янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйилган. Шунингдек, миллий даражада янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш ҳам тақиқланган.

ФИФА Тартиб-интизом қўмитасининг қароридаги тақиқ клубнинг асосий ва ёшлар жамоаларини қамраб олади.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА тартиб-интизом қўмитаси "Бунёдкор" клуби ва жамоанинг собиқ ўйинчилари Ривалдо ҳамда Денилсон ўртасида узоқ давом этаётган молиявий тортишув бўйича қарор қабул қилиб бўлган. Унга кўра клуб футболчиларга деярли 10 млн евро тўлаб бериши лозим. Агар "Бунёдкор" мажбуриятни бажармаса, ФИФА томонидан навбатдаги санкция бу очколар олиб ташланиши бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!