Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аскарларининг пахта теримига жалб қилинганлиги ростми?

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аскарларининг пахта теримига жалб қилинганлиги ростми?

Куни кеча интернет ресурсларидаги манбаларнинг бирида Жиззах вилояти Шароф Рашидов  туманида  Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аскарларининг пахта теримига жалб қилинганлиги тўғрисида асоссиз хабар тарқалди. 

Хабарингиз бор, айни мавзуда вазирлик томонидан бир неча бор бу каби фейк хабарларга эътибор қаратмасликни сўраб, расмий хабарлар берилган эди. 

Айни вақтда ФВВ тизимидаги ҳарбий хизматчи ва хизматчилар ўз хизмат вазифаларини бажаришмоқда.

Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барча фуқароларимиздан тарқалаётган асоссиз, нотўғри хабарларга эътибор қаратмасликни сўраб қолади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!