Фарғоналик эркак танишини нега жароҳатлади?

Фарғоналик эркак танишини нега жароҳатлади?

Фарғона вилоятининг Данғара туманида 30 ноябрь куни Фурқат туманида яшовчи Ж.Ж. “Лазизбек-Азизбек” номли фермер хўжалиги дала майдонида ўзаро жанжал оқибатида таниши Ш.Қ.нинг танасини турли жойларига темир бўлаги билан уриб жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, Ш.Қ. касалхонага ётқизилган. Ж.Ж. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!