Фарғоналик эркак раҳбар ва унинг рафиқасини пичоқлади

Фарғоналик эркак раҳбар ва унинг рафиқасини пичоқлади

2019 йил 19 апрель куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи И.Ш. Шикорбеги кўчасида жойлашган Асл хусусий ошхонаси олдида ўзаро жанжал оқибатида Мунаввар 2-тор кўчасида яшовчи, шу ошхона раҳбари К.Д.нинг кўкрак ва ўнг оёқ болдир қисмига ҳамда уларни ажратмоқчи бўлган турмуш ўртоғи Н.Д.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, эр ва хотин касалхонага ётқизилганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, И.Ш. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!