Фарғонада кучли шамол кўп қаватли уйнинг томини учириб кетди

Фарғонада кучли шамол кўп қаватли уйнинг томини учириб кетди

Бугун, 10 июнь куни соат 16:25 да Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида қисқа муддатли кучли шамол кузатилиб, натижада Aл-Фарғоний кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг том қопламасини ерга учириб тушган.

Воқеа жойига зудлик билан шаҳар ФВ бўлими ходимлари етиб борган. Ҳозирда тегишли хизматларнинг куч-воситалари жалб этилган ҳолда вазият оқибатларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳодиса оқибатида тан жарохати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!