Фарғона туманида қуёш электростанцияси бунёд этилади

Фарғона туманида қуёш электростанцияси бунёд этилади

Фарғона туманидаги Сатторобод массивида қурилиши режалаштирилаётган қуёш электростанциясининг умумий майдони 400 гектарни ташкил этади.

Электр энергия станцияси бир йилда 240 миллион кВт соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бу 73 миллион куб метр газни иқтисод қилиш билан бирга, атмосферага 160 минг тонна пар гази чиқиндиси чиқишининг олдини олади.

Айни пайтда электростанциясини қуриш билан боғлиқ лойиҳа ҳужжатлари тайёрланган. Қиймати 80 миллион АҚШ доллари бўлган қуёш станциясини қуриш юзасидан инвесторлар ўртасида халқаро танлов эълон қилинади. Қуёш станциясини 2024 йилда фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.

Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида ялпи ҳудудий маҳсулот 90 миллиард сўмга ортади, 5 мингта иш ўрни яратилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!