Шунингдек, Қўшма Штатлар президенти бир неча урушларнинг ядровий тус олишига йўл қўйилмаганини билдирган.
"Қўшма Штатлар — дунёдаги энг қудратли давлат. Биринчи президентлик муддатимда биз армиямизни тўлиқ қайта қуриб чиқдик, жумладан янги ва кўплаб модернизация қилинган ядровий қуролларни ҳам жорий этдик. Шунингдек, мен Космик кучларни ташкил қилдим ва ҳозир ҳам Қуролли кучларимизни дунё ҳали кўрмаган даражаларда мустаҳкамлашда давом этяпмиз. Ҳатто Иккинчи жаҳон уруши даврида денгизларни кезган “Айова”, “Миссури”, “Алабама” ва бошқа кемалардан 100 баравар қудратли жанговар кемаларни ҳам сафга қўшяпмиз.
Мен Покистон ва Ҳиндистон, Эрон ва Исроил ҳамда Россия ва Украина ўртасида юзага келиши мумкин бўлган ядровий можароларнинг олдини олдим. New START'ни (Қўшма Штатлар учун ёмон келишилган ва бундан ташқари қўпол равишда бузиб келинаётган битимни) узайтириш ўрнига, биз ядровий мутахассисларимизга келажакда узоқ йиллар давомида амал қилинадиган янги, яхшиланган ва модернизация қилинган шартномани ишлаб чиқишни топширишимиз керак", — дея таъкидлади АҚШ президенти.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Бош прокуратура ахборот хизмати терговга қадар текширув давомида InfinBANK АТБ Қўқон филиали кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.