Европада энергия қимматлашгани сабаб шакар нархи ошди

Европада энергия қимматлашгани сабаб шакар нархи ошди

Европада шакар нархи кескин кўтарилди. Германияда 63 фоизга, Италия ва Испанияда 51 фоизга ошган.

Бунинг сабаби энергия инқирози дейилмоқда, чунки кўпчилик заводлар табиий газда ишлайди.

Profinance.ru портали маълумотларига кўра, шакар нархи айни пайтда сўнгги олти йилликдаги энг юқори кўрсаткичда, бунга Осиёнинг йирик етказиб берувчиси Ҳиндистон экспорт ҳажмини оширишни истамаяпти деган миш-мишлар тарқалиши ҳам таъсир кўрсатётган бўлиши мумкин. Marex таҳлилчиси Робин Шоунинг фикрига кўра, Махараштра минтақасидаги қатор шакар заводларининг муддатидан олдин ёпилганлиги ҳақидаги хабарлар қамиш тоннаси ҳаддан ташқари ошириб кўрсатилганидан далолат беради. Бундан ташқари, Бразилия шакар етказиб беришни қисқартириши ҳақидаги маълумотлар ҳам бор, деб ёзади нашр.

Нархларнинг кўтарилишида Европадаги ноқулай об-ҳаво шароити ва шакар олинадиган ўсимликлар етиштиришда пестицидлардан фойдаланишга қўилган тақиқ ҳам роль ўйнаган бўлиши мумкин.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида Platts Analytics экспертлари 2022/23 йилги мавсумда глобал балансда 4,8 миллион тонна шакар захираси бўлишини башорат қилишган эди. Таҳлилчиларнинг фикрича, 2022/23 йилларда Бразилия 32,5 миллион тонна шакар ишлаб чиқаради, Таиланд – 11,5 миллион тоннадан сал кўпроқ. Ҳиндистонда шакар ишлаб чиқариш ўтган йили энг юқори даражага кўтарилиб, 2022/23 йилларда этанол ишлаб чиқаришга йўналтирилган 4,1 миллион тонна шакар чегириб ташланганидан кейин 36,1 миллион тоннага етиши кутилмоқда. Ушбу мамлакатларда шакар ишлаб чиқаришнинг ўсиши корхоналар учун энергия танқислиги хавфи билан бирга кучли қурғоқчилик натижасида шакар захираси камайиши кутилаётган Европа учун муҳим аҳамиятга эга.

Башорат қилинганидек, об-ҳаво қуруқ бўлиб қолса, ишлаб чиқаришнинг кейинги қисқариши истисно қилинмайди. Бунга Қўшма Штатлар ва Мексикадаги ноқулай об-ҳаво шароити қўшилади, бу эса ушбу ҳудудларда ҳам ишлаб чиқариш учун қўшимча хавф туғдиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!