Жорий йилнинг 6 июнь куни Брюсселда Европа Иттифоқининг "Европа яшил ҳафталиги" анжуманининг биринчи кун тадбирлари ўтказилди.
Дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан экспертлар, мутахассислар, соҳа вакиллари иштирок этаётган ушбу нуфузли тадбирдан кўзланган мақсад атроф-муҳит, табиат муҳофазаси, экологик барқарорлик ва биохилма-хилликни сақлаш, тажриба алмашиш ва бу борада кўриладиган чораларда ўзаро ҳамкорлик ҳамда ташкилий-ҳуқуқий меъёрларни янада мустаҳкамлашга қаратилган.
Ҳафталик анжуманини Еврокомиссия Раиси Урсула фон дер Ляйен онлайн тарзда очиб берди.
Шундан сўнг экспертлар Европа Иттифоқининг атроф-муҳит бўйича комиссари Виргиниюс Синкявичюс, Испаниянинг атроф-муҳитни ўзгартириш ва демографик масалалар бўйича вазири Тереза Рибера, Decathlon барқарорлик бўйича директори Изабель Гуядер ва бошқалар экологик барқарорликни асраш, биохилма-хиллик, айланма иқтисодиёт ва ноль ифлосланиш соҳаларидаги сўнгги сиёсат ишланмаларига алоҳида эътибор қаратди.
Еврокомиссия Раиси Урсула фон дер Ляйен ўзининг кириш сўзида мазкур ҳафталикнинг моҳияти, мақсади ва бугунги кунда атроф-муҳит ва экологик барқарорликни сақлаш муҳим масалалардан эканига аҳамият қаратди.
– Ўтган йили Европа Иттифоқи тарихда биринчи марта қуёш ва шамолдан газга нисбатан кўпроқ электр энергияси ишлаб чиқарди ва биз бу йил яна қайта тикланадиган энергия муҳитини икки баравар оширишга ҳаракат қиламиз. Биз инновацияларга асосланган ижтимоий иқтисодиётга қадам қўймоқдамиз. Иттифоқ бўйлаб катта ва кичик шаҳарлар гуллаб-яшнаб, ўзларининг барқарор имкониятини бошламоқда. Бу Европа Яшил битими ва ҳаракатлари натижасидир. Иқлимнинг экологик офатлари эса атрофимизда содир бўлмоқда. Уларнинг ечимлари учун трансформацион ўзгаришлар зарур. Бу ўзгаришларни биргаликда қиламиз, шунинг учун сизга муваффақиятли ва илҳомлантирувчи воқеалар ҳафтасини тилайман, - деди ўз сўзида Урсула фон дер Ляйен.
Ҳафталикнинг яна бир аҳамиятли жиҳати шуки, унда илгари Европа Иттифоқи давлатлари иштирок этган бўлса, бу гал эса Марказий Осиё мамлакатларидан ҳам вакиллар таклиф этилди. Бундан мақсад мавзунинг долзарблиги, иштирокчиларга яшиллик тушунчаси бўйича маълумотлар бериш, Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги сиёсати ҳақидаги хабардорлигини ошириш, шунингдек, доирани кенгайтириш, Марказий Осиё журналистларининг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлигини ташкил этиш ҳақида маълумотлар беришдир.
Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Тожикистондаги ваколатхонаси матбуот алоқалари бўйича масъул ходими Маҳбуба Абдуллоева қуйидагича гапириб берди.
– Бугунги кунда атроф-муҳит, экология мавзуси глобал масалалардан биридир. Шу мақсадда бу сафар ҳафталикка илк бор Марказий Осиё мамлакатларидан оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф этилди. Бу эса уларнинг Европа Иттифоқи фаолияти ва унинг яшил барқарорликни таъминлаш борасида олиб бораётган саъй-ҳаракатларидан хабардор бўлишга имкон яратади. Ўз навбатида, атроф-муҳит ва экологик муаммолар ечимида хориж тажрибасини ўрганиш Марказий Осиё учун ҳам муҳим ҳисобланади. Анжуман доирасида сессиялар ташкил этилди. Унда экспертларнинг чиқишлари ва ўз давлатида ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар билан ўртоқлашиш ҳам иштирокчи журналистлар учун янада қизиқарлидир, - деди М. Абдуллоева.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда ҳам кейинги йилларда табиат муҳофазаси, экологик барқарорлик ва биохилма-хилликни сақлаш, қайта тиклашга катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада зарур ташкилий-ҳуқуқий ҳамда институционал база яратилди. Бош қомусимизда ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойлик экани, улардан оқилона фойдаланиш зарурлиги ва улар давлат муҳофазасида эканлиги мустаҳкамлаб қўйилди ҳамда соҳага доир бир қатор қонунлар қабул қилингани бу масалани кун мавзусига айлантирди. Айни чоғда бу борада ишлар янада тизимли ташкил этилаётгани ҳамда мавзуга доир бу каби халқаро тадбирлар тажриба алмашишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаш зарур.
"Европа яшил ҳафталиги" анжумани эртага ҳам ўз ишини давом эттиради.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.