Европа минтақасида футбол бўйича Евро ва ЖЧ саралаш босқичи формати ўзгарди

Европа минтақасида футбол бўйича Евро ва ЖЧ саралаш босқичи формати ўзгарди

Европа минтақасида Евро ва Жаҳон Чемпионати саралаш босқичи формати ўзгарди.

УЕФА Ижроқўмининг навбатдаги йиғилишида саралаш босқичининг янги формати қандай бўлиши маълум қилинди.

Саралаш босқичида 4 ёки 5 та жамоадан иборат 12 та гуруҳ бўлади. Мундиал саралаш босқичида гуруҳларда биринчи ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан тўғри Жаҳон Чемпионатига йўлланма олади. Гуруҳларда иккинчи ўринни олган жамоалар эса (Миллатлар Лигаси орқали плей-офф йўлланмасига эга чиққанлар билан бирга) плей-офф босқичида иштирок этади.

Ўзгаришлар Евро—2024 мусобақасидан кейин кучга киради. Яъни, ЖЧ—2026 саралаши шу форматда ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон Чемпионатида 48 та жамоа иштирок этади. Европа минтақаси учун 16 та квота ажратилган.

Бунга қадар Европа минтақасида ЖЧ саралашлари ҳар бирида 5 ёки 6 та жамоадан иборат 10 та гуруҳда ўтказиларди. Унда гуруҳларда биринчи ўрин эгалари тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритган бўлса, қолган йўлланмалар иккинчи ўрин эгалари ўртасида ўйналарди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!