Европа Иттифоқи Сурияга қарши санкцияларни бекор қилишни муҳокама қилмоқда
Европа Иттифоқи Сурияга қарши санкцияларни бекор қилишни муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда DW хабар берди.
Нашр бу ҳақда Германия Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотига таяниб хабар берди.
"Биз Суриянинг аҳолисига иқтисодиётнинг айрим соҳаларида санкцияларни бекор қилишнинг йўлларини фаол муҳокама қиляпмиз", дейилади баёнотда.
Шунингдек, санкцияларни бекор қилиш ва “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” гуруҳини террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш фақат Европа Иттифоқи даражасида тасдиқланиши мумкинлиги таъкидланди.
"Биз Германия, Франция, Италия, Буюк Британия ва АҚШ билан биргаликда Сурияда барча қа ҳимоя қиладиган инклюзив ҳукумат тузиш зарурлигини тасдиқладик. Агар сезиларли ижобий ўзгаришлар кузатилса, Европа Иттифоқи санкцияларни босқичма-босқич юмшатиши мумкин", – деб ёзди Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас Х ижтимоий тармоғида.
Ушбу ҳафтада АҚШ Молия вазирлиги Дамашққа қарши санкцияларни юмшатди. Вашингтон олти ой давомида Сурия давлат тузилмалари билан операцияларни, ёқилғи ва электр энергияси етказиб беришни, шунингдек, Сурия Марказий банки орқали хусусий пул ўтказмаларини амалга оширишга рухсат берди. Мутахассислар, агар санкциялар ўз вақтида бекор қилинмаса, Сурияда Афғонистон тақдири такрорланиши мумкинлигини билдиришган.