Евроиттифоқ Суриядаги дипломатик иштирокини кучайтириш ниятида, деди Европа кенгаши раҳбари Антониу Кошта Брюсселдаги ЕИ йиғилиши якунлари бўйича матбуот анжуманида.
«Биз аллақачон маҳаллий актёрлар, янги ҳокимият ва минтақавий ҳамкорлар билан алоқа ўрнатмоқдамиз, шунингдек, Дамашқдаги дипломатик иштирокимизни оширамиз», деди у ва Европа Иттифоқи Суриянинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини ва шунингдек, мамлакат ичида инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишда давом этишини қўшимча қилди.
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг қўшимча қилишича, Европа 13 йиллик фуқаролар урушидан сўнг ўтиш даврида Сурияни қўллаб-қувватлашга тайёр. Европа Иттифоқи мамлакатни тиклаш ва қайта қуришга эътибор қаратишни режалаштирмоқда.
Вон дер Ляйен ЕИ Сурияга энг йирик донор эканлигини ва бу йил 160 миллион евродан ортиқ гуманитар ёрдам кўрсатганини таъкидлади.
Саммитнинг якуний декларациясида Европа Кенгаши «мамлакатни бирлаштириш ва қайта қуриш учун тарихий имконият» даврида Суриянинг инклюзив сиёсий жараёни, терроризмга қарши кураш ва кимёвий қуролларни йўқ қилиш муҳимлигини таъкидлади.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.