Суриянинг ҳокимиятдан ағдарилган диктатори Башар ал-Ассад ва унинг оиласининг қанча пули борлигини ҳеч ким билмайди. Энг тўғри ва эҳтимол фактларга асосланган ҳисоб АҚШ Давлат департаменти томонидан 2022 йилда Конгрессга тақдим этилган ҳисоботда берилган – Асад ва унинг рафиқаси Асманинг шахсий бойлиги 2 миллиард долларга етиши мумкин.
Асад оиласининг Дубай, Москва ва Лондонда кўчмас мулки ва ўнлаб махфий банк ҳисоб рақамлари борлиги кўрсатилган. Масалан, Британия ОАВлари Сурияда фуқаролар уруши бошланиши билан Британия расмийлари Асаднинг HSBC банкининг Лондон бўлимидаги 40 миллион фунт стерлинг билан ҳисобини музлатиб қўйгани ҳақида хабар берди.
Миллиард долларлик шахсий бойлик Асад оиласи бойлигининг кичик бир қисми бўлиши мумкин. Бошқа, камроқ консерватив ҳисоб-китобларга кўра, у 200 тонна олтин ва тахминан 22 миллиард долларлик активларга эга. Айрим кузатувчилар ҳатто Асадларнинг бойлиги, жумладан, яширин активлари 122 миллиард долларга етиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.
Мусодара қилинган ҳисоб ва мулклар ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, Асаднинг қариндошлари, масалан, амакиваччаси Рами Махлуф иштирокидаги суд жараёнлари ҳокимиятдан ағдарилган президент ва унинг яқинлари Сурия иқтисодидан қанча пул ўтказиб юборганининг яна бир далилидир.
Бойлиги 5 миллиард доллардан 10 миллиард долларгача баҳоланган Рами Махлуф Асаддан кейин Суриядаги энг бой одам ҳисобланиб келинди, то у билан жанжаллашиб қолди. 2016 йилда Асаднинг яна бир амакиваччаси Ҳофиз Махлуфнинг банк ҳисоби пул ювишда гумон қилиниб, Швейцарияда музлатилган эди. Унинг ҳисобида 3,2 миллион доллар бор эди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.