Қатар университетининг Форс кўрфази сиёсати бўйича доценти Луциано Заккаранинг айтишича, исроилликлар Ғазо шимолидаги барча аҳолини қамалда қолган ҳудуддан сиқиб чиқаришга ҳаракат қилмоқда.
У Ал-Жазира билан суҳбатда Исроил ҳудуд учун «бошқа нарсани режалаштираётганини», масалан, аҳоли пунктларини қуришини айтди.
«Бу [Исроил ҳужуми ва қамали] икки ойдан ортиқ давом этмоқда, ҳеч ким ҳеч нарса қила олмаяпти,» - деди академик.
Заккаранинг таъкидлашича, кўплаб халқаро ташкилотлар, соғлиқни сақлаш ва хайрия ташкилотлари минтақадаги вазият «қабул қилиб бўлмайдиган» ва у ерда тинч аҳолига нисбатан муносабат «мутлақо ғайриинсоний» эканлигини билдирган.
«Улар Ғазо шимолида этник тозалашни амалга ошираётганига шубҳа йўқ», - деди у.
«Бунинг содир бўлишини тўхтатиш учун ҳеч ким етарли иш қилмаяпти, гарчи биз буни икки ойдан кўпроқ вақт давомида аниқ кўриб турган бўлсак ҳам».
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.