Европа Иттифоқи давлатлари Туркияга қидирув-қутқарув гуруҳларини юбормоқда

Европа Иттифоқи давлатлари Туркияга қидирув-қутқарув гуруҳларини юбормоқда

Европа Иттифоқи давлатлари зилзила оқибатларини бартараф этиш учун Туркияга қидирув-қутқарув гуруҳларини юборди.

Бу ҳақда Еврокомиссияга хабар берилди.

“Европа фавқулодда вазиятлар маркази зарур ҳолларда қўшимча ёрдам кўрсатишни мувофиқлаштириш учун Туркия ҳукумати билан бевосита алоқада”, — дейилади баёнотда.

Еврокомиссия маълумотларига кўра, Болгария, Хорватия, Чехия, Франция, Нидерландия, Польша ва Руминиядан қидирув-қутқарув гуруҳлари юборилган.

Италия ва Венгрия ҳам ўз ёрдамларини таклиф қилишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!