“Евро-2024” футбол мусобақалари ёзувидан рухсатсиз фойдаланган шахс жаримага тортилди

“Евро-2024” футбол мусобақалари ёзувидан рухсатсиз фойдаланган шахс жаримага тортилди

Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқ эгасининг мурожаати асосида “Евро-2024” футбол мусобақалари Телеграм ижтимоий тармоғининг “АСЛ ФУТБОЛ (LIVE)” каналида ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахснинг рухсатисиз барчанинг эътиборига етказилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳолат юзасидан канал админига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177(1)-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилди.

Суд қарорига кўра ҳуқуқбузарга нисбатан жарима жазоси тайинланди.

Муаллифлик ва турдош ҳуқуқ обектларидан ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз, ноқонуний равишда фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантирамиз.

Ҳурматли фуқаролар, агарда сизнинг муаллифлик ёки турдош ҳуқуқларингиз бузилаётган бўлса, ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш учун Адлия вазирлигига мурожаат қилинг.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!