Етмишни қаршилаган Алла Пугачева 80 ёшида ҳаммани ҳайратга солишини маълум қилди

Етмишни қаршилаган Алла Пугачева 80 ёшида ҳаммани ҳайратга солишини маълум қилди

Примадонна, шунингдек, ҳозирчашахсий яккахон концертлар ҳақида ўйламаётганини айтган ва журналистлардан бироз кутиб туришларини сўраган.

Хонанда Алла Пугачева Гоголь-марказда бўлиб ўтган Бизнинг Алла концерт дастурида томошабинлар қаршисида баёнот берди. Журналистлар Пугачевадан яқин йилларда ўзининг энг машҳур қўшиқларидан иборат хайрлашув яккахон концерт дастурини ташкил этишни режалаштираётгани тўғрисида сўрашди.

- Жоним билан! Жудаям хоҳласам, 80 га чиққанимда албатта қандайдир сюрприз қиламан! Демак, бу ҳақда нима дейиш мумкин? Кутинг, - деган Примадонна.

Эслатиб ўтамиз, 15 апрель куни Алла Пугачева ўзининг 70 ёшини нишонлади. Унинг таваллуд куни билан Россия етакчиси Владимир Путин табриклади.

life.ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!