Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун онлайн буюртма беринг

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун онлайн буюртма беринг

✅ 2023 йил 30 январдан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳноманисини уйдан туриб ЯИДХП орқали олиш мумкин.

📝 Бунинг учун my.gov.uz орқали буюртма берилиб, унда:

🔸бўш қаторлар ўзингизга тегишли шахсий маълумотлар билан тўлдирилади;
🔸тегишли бандлар танланади;
🔸янги ҳайдовчилик гувоҳномаси етказиб бериладиган манзил кўрсатилади;
🔸мобил телефон ёки компьютер орқали шахсий имзо қўйилади;

❕Сўнги қадамда инвойс шаклланиб, БҲМнинг 70 фоизи (210 минг сўм) миқдорида, почта хизмати учун эса 25 минг сўм тўлов қилинади.

📁Марказ ходими буюртмани кўриб чиқиб, чоп этган янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини почта хизматига тақдим этади.

🗓 Гувоҳнома почта хизмати томонидан 2 иш кунида манзил бўйича етказилади. Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талон олиниб, янгиси берилади.

📌 Почта хизмати эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонни ДХМга топширади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!