Эртага Тошкентда ҳаво исиб кетади

Эртага Тошкентда ҳаво исиб кетади

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 16 ноябрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -3...-1, кундузи +9...+11 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво  кечаси -5...0, кундузи +7...+12 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -5...-0, кундузи +8...+13 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -5...0, кундузи +8...+13 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади. Ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -2...+3, кундузи +8...+13 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 3-8м/сга етади. Ёғингарчилик кутилмайди.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -7...-2, кундузи +2...+7 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этади. Ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси -13...-8, кундузи эса -7...-2 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.

Qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!