Эронда сув тошқинлари 166 млн долларлик зарар етказди

Эронда сув тошқинлари 166 млн долларлик зарар етказди

Эроннинг Мозандарон вилоятида юз берган сув тошқинлари 7 триллион риёллик (166 миллион АҚШ доллари) зарар етказди. Офат натижасида инфратузилма объектлари, турар жойлар, йўллар вайронага айланди, сув далаларни ювиб кетди, дея хабар бермоқда Tehran Times.

Сув тошқинлари ўтган ҳафта бошланган кучли ёғингарчилик оқибатида келиб чиқди. Тошқин оқибатида камида беш киши ҳалок бўлган.

Мозандарон ҳокими Муҳаммад Эсламий берган маълумотга кўра, сув тошқини 2650 уйга зарар етказган, шундан 82 таси буткул бузилиб кетган.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!