Эрон Ташқи ишлар вазирлиги: Каспий денгизида учинчи давлатларнинг ҳарбий мавжудлиги минтақа манфаатларига зиддир

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги: Каспий денгизида учинчи давлатларнинг ҳарбий мавжудлиги минтақа манфаатларига зиддир

Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиян учинчи давлатларнинг Каспий денгизида ҳарбий мавжудлигини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини минтақа манфаатларига зид деб атади.

Бу ҳақда у Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан музокаралар чоғида айтиб ўтди.

“Амир Абдуллоҳиян учинчи давлатларнинг Каспий денгизида ҳарбий мавжудлигини таъминлаш бўйича ҳаракатларини минтақа манфаатларига зид деб атади”, дейилади Эрон ТИВ телеграм каналида эълон қилинган баёнотда.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги раҳбари, шунингдек, учинчи Каспий иқтисодий форумини Каспий бешлиги давлатлари – Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Россия ва Туркманистон ҳукумат раҳбарлари даражасида ўтказиш таклифи билан чиқди. Аввалги форум 2022 йилнинг 5-6 октябрь кунлари Москвада бўлиб ўтган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!