Эрон компанияси Ўзбекистонда тиббий ва диагностика асбоб-ускуналари ҳамда жиҳозларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳада қатнашиши мумкин

Эрон компанияси Ўзбекистонда тиббий ва диагностика асбоб-ускуналари ҳамда жиҳозларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳада қатнашиши мумкин

Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эроннинг "Pooyandegan Rah Saadat" компаниясида бўлди ва бошқаруви кенгаши раиси Реза Яқубзодеҳ билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

Эрон томонига мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида турли соҳаларда, шу жумладан, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва тиббиёт соҳалари ҳамда фармацевтика саноатини ривожлантириш жабҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Реза Яқубзодеҳ ўз навбатида, тиббий ва диагностика асбоб-ускуналари ҳамда жиҳозларни ишлаб чиқаришда Ўзбекистон томони билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон дипломатлари корхонага ташриф давомида тиббий асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва буюмлар ишлаб чиқариш қувватларини кўздан кечиришди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!