Енгил атлетикачи қизларимиз Дубайда кумуш медалларга сазовор бўлди

Енгил атлетикачи қизларимиз Дубайда кумуш медалларга сазовор бўлди

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида енгил атлетиканинг ярим марафон йўналиши бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари 2 та кумуш медални қўлга киритди.

Қитъанинг энг маҳоратли марафончилари иштирок этган мусобақанинг яккалик йўналишида 1 соат 13 дақиқа 29 сония натижа қайд этган ҳамюртимиз Ситора Ҳамидова кумуш медалга сазовор бўлди. Мусобақанинг олтин медали Япония, бронза медали эса Қирғизистон терма жамоаси аъзосига насиб этди.

Эътиборли жиҳати, Ҳамидова ушбу натижа орқали 5 йил аввал ўзи ўрнатган Ўзбекистон рекордини янгилашга эришди. Мазкур дастурда иштирок этган терма жамоамиз аъзоларидан Марина Хмелевская саккизинчи, Азиза Миракбарова ўн еттинчи бўлиб маррага етиб келди.

Дубай шаҳрида поёнига етган ярим марафон йўналишида уч нафар спортчимизнинг умумий ҳисобдаги 3:46:08 натижаси қитъа чемпионатининг жамоавий дастурида кумуш медалларни эгаллашига хизмат қилди. Ушбу йўналишда Қирғизистон жамоаси олтин, Ҳиндистон вакиллари бронза медалига мушарраф бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!