Давлат, хусусан, ижтимоий соҳа муассасалари томонидан харид қилинадиган буюм ва жиҳозларнинг танлов асосида сотиб олинишидан кўзланган мақсад, нисбатан арзон, сифатли маҳсулотни танлаш, шунингдек, шаффофлик ҳамда тенг рақобатни таъминлаш кўзда тутилади. Минг афсуски, бу борада айрим мутасаддилар ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлаб, турли қинғирликларни ўйлаб топмоқда.
Ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Андижон ҳудудий бошқармаси томонидан назорат ўрганишлари олиб борилди. Унда давлат харидлари электрон тизимларида давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилаётган харидларда Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги, “Рақобат тўғрисида”ги ва бошқа қонунлар талаблари бузилишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўрилди.
Назорат тадбирида “Ўзсувтаъминот” АЖ Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси буюртмачилигида ўтказилган энг яхши таклиф савдоси ўрганилди. Натижада Пахтаобод тумани, Ҳаётбахш маҳалласида ташкил этилаётган тўқимачилик индустриал зонасида ичимлик сув тизимини қуриш объектини лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича бошланғич нархи 230 миллион сўм бўлган “Давлат харидлари тўғрисида”ги ҳамда “Рақобат тўғрисида”ги қонунлари талабларига риоя этилмаганлиги аниқланди ва ушбу савдо бекор қилинди.
Шунингдек, Андижон вилояти Хонобод шаҳар тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигида тиббиёт бирлашмасига моноблок ва принтер сотиб олиш бўйича бошланғич нархи 645 миллион сўм бўлган энг яхши таклиф савдоси ҳам юқоридаги қонунларда белгиланган талабларига зид равишда ўтказилганлиги учун бекор қилинди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.