Энг кўп – 20 та ҳаво шари Ўрта Осиёда илк бор Сурхондарё осмонида учирилмоқда

Энг кўп – 20 та ҳаво шари Ўрта Осиёда илк бор Сурхондарё осмонида учирилмоқда

Айни дақиқаларда “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтаётган Туризм комплекси ҳамда тумандаги “Алпомиш” ўйингоҳида ҳаво шарларини учириш тадбирлари ўтказилмоқда.

Энг машҳур ушбу туристик тадбирда ранг-баранг ва турли намуналардаги жами 20 та ҳаво шари Бойсун устидан осмону фалакка қуш парвози баландлигида кўтарилган.

Қизиқувчилар шарлар бортида бу бетакрор, эртакнамо ҳудуднинг фазовий манзарасини томоша қилиш, ёқимли кадрларни фото ва видео камера хотирасига жойлаш имкониятига эга бўлишмоқда.

Эътиборлиси, энг кўп – 20 та ҳаво шари парвози Ўрта Осиёда илк бор Сурхондарёда, Бойсун осмонида амалга оширилмоқда.

Маълумот учун, ҳаво шари илк бор 1783 йил Версалда учирилган. Шар 500 метр баландликгача кўтарилиб, 4 километр масофани учиб ўтган. Ҳаво шарининг ихтирочилари биринчи бўлиб ихтироларига ҳайвонларни чиқариб синаб кўришган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!