Эндиликда бино ва иншоотлар қурилишида замонавий телекоммуникация инфратузилмаси мажбурий бўлади

Эндиликда бино ва иншоотлар қурилишида замонавий телекоммуникация инфратузилмаси мажбурий бўлади

Олий Мажлис Сенатининг эллик биринчи ялпи мажлисида “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири Сенат томонидан қабул қилинди.

Таъкидланишича, мазкур қонун билан аҳолига ва телекоммуникация соҳасида фаолият юритувчи субъектларга бир қатор қулайликлар яратилмоқда.

‘‘Жумладан, бугунги кунда янги қурилган кўп қаватли уйларнинг айримларида тегишли инфратузилма кўзда тутилмагани сабабли қайта қурилиш ишларини олиб боришга тўғри келмоқда. Ушбу оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида бундан кейин бино ва иншоотлар қурилишида замонавий телекоммуникация инфратузилмаси мажбурий бўлади.

Хусусан, кўп қаватли уйларда яшовчиларнинг аризаси бўлганда хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бинода мавжуд инфратузилмадан беғараз фойдаланиш имконияти яратилади. Операторларга телекоммуникация инфратузилмаси объектларидан биргаликда фойдаланишга рухсат берилади’’, — дейилади юқори палата ахборотида.

Қонун билан телекоммуникация соҳасида фаолият юритувчи субъектларга бир қатор қулайликлар яратилмоқда. Қонунга кўра, банк, тўлов тизими, тўлов ташкилоти ва электрон тижорат платформаси иловалари орқали хизматларни кўрсатишда телекоммуникациялар соҳасида фаолият юритиш учун лицензия талаб этилмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!