Энди пандемия жиноятлари билан алоҳида полиция бўлинмаси шуғулланади

Энди пандемия жиноятлари билан алоҳида полиция бўлинмаси шуғулланади

Европа Иттифоқи COVID-19 пандемияси шароитидаги иқтисодий танглик даврида қурилиш, меҳмонхона бизнеси, туризм каби соҳаларда жиноятлар авж олишини башорат қилмоқда. Европа Иттифоқининг политсия хизмати – “Европол” тасарруфида шу каби молиявий жиноятларга қарши курашиш учун янги марказ ташкил этилди.

Бу марказ коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий инқирозда молиявий жиноятларнинг кутилаётган ўсишини бартараф этиш билан шуғулланади.

“COVID-19 пандемияси иқтисодиётимизни оғирлаштирди ва жиноятчилик учун янги замин ҳозирлади”, – дейди “Европол” раҳбари Кетрин де Болле. Ташкилотнинг твиттердаги саҳифасида эса: “Жиноятчиларнинг асосий мақсади – молиявий фойда олиш. Уюшган жиноятчиликка қарши самарали курашиш учун пулни ноқонуний айланишдан сақлашимиз ва фирибгарларга топшириб қўймаслигимиз керак. Шу сабабли “Европол” “Европа молиявий ва иқтисодий жиноятчиликка қарши кураш маркази”ни ташкил этмоқда”, – дея изоҳ қолдирилган.

Марказга 65 нафар эксперт жалб қилинган ва улар Иттифоққа аъзо 27 мамлакатда молиявий жиноятчиликка қарши курашади. Гуруҳ асосий эътиборини пандемия оқибатларини бартараф этиш учун берилган субсидияларга, тиббий воситалар ва қурилмалар билан боғлиқ молиявий фирибгарликларга қаратиши маълум қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!