Энди Буюк Британияда хориждан келганлар 5 кунлик карантинда бўлади

Энди Буюк Британияда хориждан келганлар 5 кунлик карантинда бўлади

Буюк Британия хорижий давлатлардан келувчилар учун 14 кунлик карантинни 5 кунгача қисқартирди. 

Транспорт вазири Грант Шаппсга кўра, 15 декабрдан бошлаб мамлакатга келувчилар ўзларини 5 кун яккалагандан сўнг COVID-19га тест топширади. Агар натижа манфий бўлса, улар карантиндан чиқиши мумкин бўлади. 

Мамлакатга ташриф буюрганлар таҳлилни ўзлари изоляция қилинган жойда ёки хусусий клиникалардан бирида ўз ҳисобларидан топширади. 

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британияга келганлар учун мажбурий карантин талаблари июнь ойидан бошлаб жорий қилинган. 

Англияда коронавирус тарқалиши тезлашгани сабабли 5 ноябрдан 2 декабргача янги чекловлар амал қилиши эълон қилинган. 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!