Эмомали Раҳмон ўз розилигисиз ҳукумат амалдорларига диссертация ёзишни тақиқлади

Эмомали Раҳмон ўз розилигисиз ҳукумат амалдорларига  диссертация ёзишни тақиқлади

Маълум бўлишича, 27 августда имзоланган буйруқ 7 cентябрда республика Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган. Унга кўра, мансабдорнинг ҳужжат топшириши, диссертация ёзиши ва ҳимоя қилиши учун президентнинг розилигини олиш тартиби белгиланган. Тожикистон расмийлари томонидан диссертация ёзиш ва ҳимоя қилишнинг янги қоидалари жорий қилиниши республика вакилларининг сўнгги йилларда тез-тез «Dissernet» ихтисослаштирилган портали томонидан кўчирмачиликда айблангани билан боғлиқлиги тахмин қилинган.

Тожикистон президенти 2020 йилда олимлар ва зиёлилар билан учрашувда бундай муносабат сабаби деб «илмий раҳбарларнинг ҳаракатсизлиги, абитуриентларнинг бепарволиги ва диссертацияларнинг юзаки тузилиши» эканлигини қайд этган.

«Бу замонавий технологиялар даврининг касаллиги бўлиб, у ёш олимлар ва уларнинг раҳбарларига юқади. ‘Dissernet’ портали томонидан плагиатда айбланган 40 нафардан ортиқ олим илмий ишларини иқтисодий ва ижтимоий мутахассисликлар, шу жумладан, сиёсатшунослик ва педагогика бўйича диссертациялар кенгашларида ҳимоя қилган», — деган Тожикистон раҳбари.

https://www.asiaplustj.info/ru/news/tajikistan/power/20210907/tadzhikskie-chinovniki-teper-smogut-napisat-dissertatsiyu-tolko-s-soglasiya-prezidenta


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!