Эмомали Раҳмон бугун Москвага жўнаб кетди

Эмомали Раҳмон бугун Москвага жўнаб кетди

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан бугун Москвага амалий ташриф билан жўнаб кетди.

Ушбу ташриф давомида давлат раҳбари Россия Президенти билан икки томонлама учрашув ўтказиши ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) Коллектив хавфсизлик кенгашининг амалдаги раиси сифатида бўлиб ўтадиган парадда иштирок этиши кутилмоқда. Парад 9 май куни Ғалаба кунининг 76 йиллиги шарафига "Қизил" майдонда бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!