Эквадор Миллий сайлов кенгаши амалдаги президент Даниэль Нобоани президентлик сайловларининг иккинчи босқичида ғолиб деб топди.
Бу ҳақда Миллий сайлов кенгаши раҳбари Диана Атамаинт матбуот анжуманида маълум қилган.
"Биз Эквадор халқига маълум қиламизки, протоколларнинг 90 фоизи кўриб чиқилгач, президентлик сайловларининг иккинчи босқичи натижаларида қайтариб бўлмайдиган тенденция пайдо бўлди. Миллий сайлов кенгаши Миллий демократик ҳаракатлар партиясидан номзодларни (президент ва вице-президентликка) Даниэль Нобоа ва Мария Хосе Пинтони ғолиб деб ҳисоблайди" - дейилади Миллий сайлов кенгаши баёнотида.
Атамаинтнинг сўзларига кўра, овозларни санаб чиқиш натижалари “халқ иродасини тўғри акс эттиради”.
Аввалроқ Нобоанинг сайловлардаги рақиби Луис Гонсалес ўз мағлубиятини тан олишдан бош тортган ва овозларни қайта санашга чақирган эди.
Миллий сайлов кенгаши маълумотларига кўра, протоколларнинг 92,64 фоизини қайта ишлагандан сўнг, сайловчиларнинг 55,88 фоизи Нобоага, 44,12 фоизи Гонсалесга овоз берган. Номзодлар ўртасидаги фарқ 1,1 миллион овоздан кўпроқни ташкил қилади.
Tsukuba университети япон олимлари мунтазам равишда велосипед миниш кексалик даврида ўлим хавфини ва узоқ муддатли парваришга бўлган эҳтиёжни камайтиришини аниқлади.
Зеленский Путиннинг таклифини “навбатдаги манипуляция уринишларидан бири” деб атади ва ўт очишни тўхтатиш учун яна бир ярим ҳафта кутиш зарурлигига ажабланишини билдирди.
Франциянинг "Forbidden Stories" нотижорат ташкилоти раҳбарлигида ўтказилган қўшма тергов натижасига кўра, россиялик расмийлар украиналик журналист Виктория Рощинанинг жасадини Украинага қайтаришдан аввал, унинг кўзлари, мияси ва бошқа бир неча ички аъзоларини олиб ташлашган.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг давлат раҳбари сифатидаги дастлабки 100 куни якунларига кўра, америкаликларнинг 55 фоизи унинг фаолиятини салбий баҳолаган, фақатгина 39 фоизи унинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган.
Ижтимоий тармоқда тарқалган хизмат хатига кўра, ходимлардан қатъий равишда шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, аниқроқ айтганда кунига камида бир маротаба душ қабул қилиш сўралган.
Финляндиядан 160 км узоқликда, Петрозаводск шаҳрида руслар бир неча йил ичида ўн минглаб ҳарбий хизматчиларни бошқариши керак бўлган янги армия қўмондонлигини яратиш учун базаларни кенгайтирмоқда.
"Оқим" номи берилган операция март ойида амалга оширилди. Россиялик ҳарбийлар ишлатилмаётган газ қувури орқали 15 километрга яқин масофани босиб ўтиб, Украина Қуролли Кучларини чиқариб ташлаш учун Сужа шаҳрига кириб борди.
27 апрель куни Бухоро давлат техника университетида янги қурилган ётоқхонанинг 1-қаватида яшаб турган биринчи курс талабаси ўзини осиб, жонига қасд қилди.