Россия асирлигида ҳалок бўлган украиналик журналистнинг мияси, кўзи ва ички аъзолари олиб ташлангани аниқланди

Россия асирлигида ҳалок бўлган украиналик журналистнинг мияси, кўзи ва ички аъзолари олиб ташлангани аниқланди

Франциянинг "Forbidden Stories" нотижорат ташкилоти раҳбарлигида ўтказилган қўшма тергов натижасига кўра, россиялик расмийлар украиналик журналист Виктория Рощинанинг жасадини Украинага қайтаришдан аввал, унинг кўзлари, мияси ва бошқа бир неча ички аъзоларини олиб ташлашган. Рощина 2023 йил сентябрь ойида Россия асирлигида ҳалок бўлган, у биринчи марта 2023 йил августда Россия томонидан босиб олинган ҳудудда ушланган эди.

Журналистлар билан суҳбатда украин ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва суд-тиббиёт мутахассислари қуйидагиларни маълум қилишди:

  • Виктория Рощина 2023 йил август ойида ғойиб бўлган. Россия ҳукумати уни қўлга олганини фақат 2024 йил май ойида тан олган.

  • 2024 йил октябрда Россия Мудофаа вазирлиги Рощинанинг отасига мактуб йўллаб, унинг 2023 йил 19 сентябрда вафот этганини билдирган.

  • 2025 йил 24 апрелда Украина расмийлари унинг жасади қайтарилганини эълон қилишди.

Терговга яқин манбанинг маълум қилишича, Рощинанинг кўзлари, мияси ва овоз найининг бир қисми олиб ташланган. Шунингдек, бўйин қисмида жойлашган hyoid суяги (овоз найи остидаги суяк) синдирилган.

Суд-тиббиёт экспертининг таъкидлашича, бу аъзоларни олиб ташлаш эҳтимолан қийноқ изларини яшириш мақсадида қилинган. Эксперт шундай дейди:

“Аутопсия пайтида овоз найини олиб ташлаш нормал амалиёт эмас. У strangulyatsiya (бўғиш) ҳолатларида муҳим далил бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда кўпинча hyoid суяги синган бўлади. Кўз тўқималарида қон йиғилиши ва мияда кислород етишмаслиги излари ҳам аниқланиши мумкин.”

Украина уруш жиноятларини тергов қилувчи мутахассис Юрий Белоусовнинг айтишича, Рощинанинг жасадида бошқа қийноқ аломатлари ҳам бўлган: танада тирналишлар ва кўкаришлар, синган қабурға, бўйин жароҳатлари ва оёқларда электрошокдан қолган эҳтимолий ёниб кетиш излари.

Ҳозирча ўлимнинг аниқ сабаби аниқланмаган.

Украина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи манбанинг маълум қилишича, Россия томонидан қайтарилган тутқунлар жасадида ички аъзолар етишмаслиги ҳолати аввал ҳам кузатилган. Россияликлар буни “аутопсия протоколи” деб изоҳлашса-да, бу амалда қийноқ ва зўравонлик изларини яширишга хизмат қилиши мумкин.

2025 йил март ойида украин журналистлари “Виканинг охирги топшириғи” номли ҳужжатли фильмни намойиш қилишди. Унда Рощинанинг Россия қамоқхонасидаги собиқ камерадоши унинг сўнгги ойларда бошидан кечирган шафқатсиз қийноқлар ва инсонга хос бўлмаган шароитлар ҳақида сўзлаб берган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

БМТда уят ва бемаънилик театри

Жанговор ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирувчи ҳужжат қабул қилинмади.

Эрондаги вазиятдан Марказий Осиёда энг кўп Тожикистон қийналиши мумкин

Имкониятлари чекланган республика учун бу озиқ-овқат хавфсизлиги нуқтаи назаридан жиддий ҳажм ҳисобланади.

"Сув остидан учириладиган ва сониясига 100 метр тезликка эга": Эрон янги турдаги ракеталарини ишга солмоқчи

Эрон яқин кунларда жавоб зарбалари учун янги турдаги ракеталардан фойдаланиши мумкин.

ММА афсонаси Трампнинг Эрон ҳақидаги гапларига кескин жавоб қайтарди

Ўтмишдаги машҳур ММА жангчиси Жефф Монсон Эрон футбол терма жамоаси билан боғлиқ вазият ҳақида ўз фикрини билдирди.

Эрон Исроилга ўта оғир баллистик ракеталар билан кучли ҳужум уюштирди

Эрон Исроил ҳудудига ўта оғир баллистик ракеталарни қўллаган ҳолда кучли ҳужум уюштирди.

Трамп дунё давлатларидан ёрдам сўради

Қўшма Штатлар президенти Хитой, Франция, Япония ва бошқа давлатларни ҳудудда хавфсиз қатновни таъминлаш учун у ерга ҳарбий кемалар юборишга чақирди.

Эрон АҚШга ядровий қурол дастуридан воз кечишни ҳужжатлаштиришни таклиф қилди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

«Реал»дан учралган мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» кийиниш хонасида нималар бўлди?

«Манчестер Сити» Чемпионлар лигаси доирасидаги «Реал»га қарши сафар ўйинида муваффақиятсизликка учради.

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди

Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Эрон Исроилнинг юқори лавозимли амалдорини ўлдирди

Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Шаҳзод «Gold» нега қамалди?

Гап шундаки ММА шоу жангларида чиқиб юрадиган блогер икки шериги билан 2025 йилнинг ноябр ойида Тошкентда Себзор кўприги устида машинада йўл талашиб, икки фуқарони калтаклаб, қочиб кетади.

Грузияда мотам куни эълон қилинди

Бу ҳақда Грузия ҳукумати маъмурияти эълон қилди.

Эрон яна бир қўмондоннинг ўлимини тасдиқлади

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси баёнот берди.

Зеленский Нетаньяхуга таклиф билан чиқди

Украина президенти Владимир Зеленский Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан музокараларга тайёр эканини билдирди.

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 кг наркотик моддалар мусодара қилинди

Натижада, ундаги махсус тайёрланган хуфия жойда бўлган мармар тошлар орасига 9 кг 40 гр опий экстракцияси яширилганлиги аниқланди

“Рома” футболчиси гаровга олинди

Италиянинг AS Roma клуби футболчиси Нил Эль Айнауи уйига қуролли шахслар бостириб кириб, уни ва оила аъзоларини гаровга олди.

АҚШ фуқаролигидан воз кечиш тўлови арзонлаштирилди

АҚШда фуқароликдан чиқиш учун ундириладиган давлат божи кескин камайтирилди.

Эронда АҚШ ва Исроилга алоқадор 55 киши қўлга олинди

Tesnim агентлиги хабар беришича, операция Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси разведка бўлинмалари томонидан ўтказилган.

Фарғонада "Энергосавдо" муҳандиси 9 минг доллар билан қўлга олинди

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Туркияда етти йил аввал бедарак йўқолган ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди

Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.

Покистон Кобулдаги шифохонага зарба берди

Афғонистон расмийларининг маълумоти бўйича камида 400 киши ҳалок бўлган ва тахминан 250 киши яраланган.

Туркияда ўзбекистонлик аёл уйнинг 4-қаватидан тушиб кетди

Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.

Трамп: «НАТО — бу биз»

АҚШ президенти Дональд Трампнинг айтишича, НАТОнинг асосий кучи АҚШ ҳисобланади.

Жиззахда директор билан тил бириктирган тезкор вакил ушланди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг (ИЖҚКД) катта тезкор вакилига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Британиялик дипломат АҚШнинг Эрондаги операциясини муваффақиятсизлик деб атади

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.

Эронга алоқадор хакерлар АҚШга йирик киберҳужум уюштирди

The Wall Street Journal нашрининг хабар беришича, Эронга алоқадор деб ҳисобланган хакерлар АҚШда йирик киберҳужум уюштирган.

Стармер Ҳўрмуз бўғози бўйича огоҳлантириш берди

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.

Франция Трампнинг илтимосини рад этди

Бу ҳақда манбаларга таяниб Financial Times нашри хабар берди.

Трамп Минобдаги мактаб ҳужуми бўйича АҚШ жавобгарлигини рад этди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг Миноб шаҳридаги мактабга қилинган ҳужумга АҚШнинг алоқаси борлиги ҳақидаги иддаоларни рад этди.

Прокуратура департаменти Самарқандда дорифурушларни қўлга олди

Нарпай туманида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

Қорақалпоғистонда “Ўзйўлкўприк” кластери мансабдори пора билан ушланди

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дубай халқаро аэропорти яқинида дрон ҳужумидан кейин ёнғин келиб чиқди

Полициянинг аниқлик киритишича, аэропортга олиб борувчи йўллар ва туннеллардаги ҳаракат вақтинча тўсиб қўйилган

Трамп нега Зеленскийни «келишиш»га чақирмоқда?

Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.

Тошкент вилоятида ҳайдовчи автобусда "гашиш" сотаётганда ушланди

Тезкор тадбир давомида гумонланувчининг ёнидан ҳамда бошқарувидаги автобусдан яна тўққиз дона ўрам, жами 11 ўрамда 5 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида сақлаб келгани аниқланган.