Давлат экологик экспертизаси маркази томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар биносида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбир “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси муҳокамасига бағишланди.
Тадбирнинг асосий мақсади – амалдаги қонунчиликдаги камчиликлар, янги қонун лойиҳасини қабул қилишдан фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари учун бўладиган ижобий натижалар бўйича Оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказиш.
Анжуманда нутқ сўзлаган давлат экологик экспертизаси маркази Бош директори Ғайратжон Мухамедов қонунчиликка киритилаётган янгиликлар ва уларнинг аҳамиятига тўхталди.
“Янги таҳрирдаги қонун объектларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини баҳолашнинг барча жабҳаларини қамраб олади. Қолаверса, экологик экспертиза хулосалари сифати ошади, жамоатчиликнинг фаол иштироки таъминланади, — деди Ғайратжон Муҳамедов. — Бундан ташқари, Республикага сармоя киритмоқчи бўлган инвесторлар учун ишончли экологик баҳолаш тизими, давлат дастурлари, Бош режалар ва йўл хариталарининг Стратегик экологик баҳолаш тартиблари, лойиҳа ташкилотларининг рейтинг тизими ва атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича ягона автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилади”.
Маълумот учун, амалдаги Қонун номи «Экологик экспертиза тўғрисида» бўлиб, янги таҳрирдаги Қонун лойиҳаси Экологик баҳолашнинг барча жабҳаларини қамраб олиши сабабли «Давлат экологик экспертизаси ва атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тўғрисида» этиб номланди. Шунингдек, экологик экспертиза хулосаларини беришда жамоатчилик фикрини инобатга олиш мажбуриятлари киритилди (Орхус конвенцияси талаблари асосида).
Бундан ташқари, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва Стратегик экологик баҳолаш мезонлари киритилди (Эспо конвенцияси ва Стратегик экологик баҳолаш баённомаси талаблари асосида). Шу билан бирга, амалдаги 4 та хавфлилик тоифалари халқаро талабларга мувофиқ 3 тага ўтказилди. Қонуности ҳужжатлари Вазирлар Маҳкамасининг 541-сон ва 14-сон қарорлари ўрнига тўғридан тўғри ишлайдиган Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Шунингдек, матбуот анжуманида амалдаги «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Қонунга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар, халқаро стандартларга мувофиқлаштирилиши, жумладан, жамоатчилик иштироки, Орхус ва Эспо конвенциялари ҳамда Стратегик экологик баҳолаш талаблари киритилиши бўйича маълумотлар берилиб, фикр-мулоҳаза муҳокама ўтказилди.
Якунда оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.
Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.
Нашрнинг хабар беришича, 16 август оқшомида мамлакат пойтахти Тел-Авив марказида бир неча минг киши йиғилиб, ҳукуматни Ғазодаги урушни тўхтатишга ва исроиллик гаровдагиларни озод қилиш бўйича келишувга эришишга чақирди.
Исроил муҳосарасидаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида очлик ва озуқасизлик сабабли яна 7 нафар фаластинлик вафот этди, улар орасида 2 нафар бола ҳам бор.
Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Дания матбуотида чоп этилган хабарларга кўра, Германиядан тез ёрдам машинаси етиб келган ва қидирув-қутқарув ишлари итлар ва дронлар ёрдамида олиб борилган.
Покистон ва Ҳиндистоннинг Ҳимолай минтақасида кучли ёмғирлар туфайли сув тошқинлари ва кўчкилар юз берди, натижада фақат сўнгги 48 соат ичида камида 321 киши ҳалок бўлган.
Июл ойида Хитой иқтисодиётида ишлаб чиқаришдан тортиб истеъмолгача бўлган кўплаб кўрсаткичлар сезиларли даражада секинлашди. Бу жараёнга савдо уруши ва мамлакатдаги кучли иссиқ тўлқинлар таъсир кўрсатди.
Ўзбекистон элчихонаси ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида унинг мамлакатдан чиқиши учун виза расмийлаштирилди.
2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига қилган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 61 722 нафарга етди. Фақатгина сўнгги бир сутка ичида эксклавдаги Исроил ҳужумлари оқибатида яна 123 киши ҳалок бўлди.
Исроилнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Хаим Регев Politico нашрига берган интервьюсида Европа давлатлари Ғазо секторидаги инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича Исроилга босим ўтказишдан воз кечиши кераклигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бундай чоралар ЕИнинг Яқин Шарқдаги нуфузини йўқотишига олиб келади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қуролсизланиш ва қуролларни назорат қилиш бошқармаси директори Ҳайдар Али Балужий 12 кунлик уруш давомида Исроил томонидан Эрондаги вакцина ва дори воситалари ишлаб чиқариш объектлари ҳамда соғлиқни сақлаш марказларига қилинган ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва минтақавий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.
Ғазода ишлаётган журналистларнинг айтишича, улар тўғридан-тўғри нишонга олинмоқда ва исмлари Исроил режими армияси рўйхатларига қасддан йўқ қилиш мақсадида киритилган.
2025 йил 11 август куни Ғазо шаҳридаги “Аш-Шифа” шифохонаси ёнида жойлашган журналистлар чодирига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида Al Jazeera телеканалининг 5 нафар ходими ҳалок бўлди.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.