Эфиопияда ижтимоий кризис

Эфиопияда ижтимоий кризис

Эфиопияда 5 минг нафардан ортиқ болалар ота-она қарамоғисиз яшамоқда, дея хабар бермоқда Save the Children ташклоти. Олти ойлик қуролли можаролар натижасида минглаб оилалар бузилиб кетти, оқибатда эса ота-оналар фарзандларини хавфсиз жойларга жўнатиб юборишган. 

Ҳозирги кунда вояга етмаганлар аксарияти жисмоний ёки жинсий зўравонликка учрашмоқда. Ташкилотнинг маълумот беришича, агар халқаро ҳамжамият бунга чора кўрмаса, Эфиопия гуманитар фалокатга юз тутиши мумкин. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!