Дунёнинг энг ёши катта футболчиси клуби билан шартномани узайтирди

Дунёнинг энг ёши катта футболчиси клуби билан шартномани узайтирди

Япониялик футболчи Кадзуёси Миура Гиннес рекордига энг ёши катта ўйинчи сифатида киритилган. Буни қарангки, у ҳамон дам олмоқчи эмас. Аксинча, ўз ютуғини яхшилаш ниятида. Феврал ойида 52 ёшга кирадиган футболчи Иокогама клуби билан тузилган шартномасини яна узайтирди, дейди life.ru .

Мен шартномани 2019 йилнинг якунигача узайтирдим. Ёрдамингиз ва мени қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга ташаккур. Мен ҳали кўплаб ўйинларда иштирок этиб, ғалаба қозонишга тайёрман, дейди Миура.

2019 йил Миура карьерасидаги 34 профессионал мавсум бўлади. Фаолиятини 1986 йилда Бразилиянинг Сантос клубида бошлаган футболчи 2005 йилдан буён Иокогама учун тўп суриб келмоқда. 1990-2000 йилларда Кадзу Япония терма жамоаси таркибида майдонга тушган ва 89 ўйинда 55 та гол урган.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!