Дорихоналарга лицензия бўйича янги талаб қўйилади

Дорихоналарга лицензия бўйича янги талаб қўйилади

Президент “Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда даволашда улардан кенг фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб дорихона сотув зали пештахталарининг камида 10 фоизига доривор ўсимликлар хомашёсидан тайёрланган биологик фаол қўшимчалар ва дори воситаларини жойлаштиришни дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишнинг лицензия талаблари ва шартларига киритиш чораларини кўради.

Белгиланишича:

  • 2025 йил 1 январга қадар доривор ўсимликларни етиштиришдан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этадиган тадбиркорлик субъектларидан олинадиган ер солиғи, фойда солиғи ва мол-мулк солиғи ставкалари 50 фоизга камайтирилади. Бунда мазкур хатбошига асосан солиқлардан озод қилинадиган маблағлар доривор ўсимликлар плантацияларини кенгайтиришга йўналтирилиши шарт;
  • доривор ўсимликлар хомашёсидан биологик фаол қўшимчалар, эссенциялар ва экстрактлар ишлаб чиқарувчилар томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари ҳамда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хомашё ва материаллар, қадоқлаш материаллари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича 2025 йил 1 январга қадар божхона божидан озод қилинади;
  • доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш учун фойдаланиладиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари, асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар, кимёвий препаратлар ҳамда ҳимоя воситаларини олиб киришда қўшимча қиймат солиғини 180 кунга кечиктириб тўлаш имконияти берилади;
  • доривор ўсимликлар хомашёси ҳамда ундан тайёрланган биологик фаол қўшимчалар, эссенциялар ва экстрактларни экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларининг экспорт учун сарфланган автомобиль, темирйўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизигача қисми Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қопланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!