Dori-Darmon компанияси 2019 йилни 48,3 миллиард сўм зарар билан якунлаганини маълум қилди

Dori-Darmon компанияси 2019 йилни 48,3 миллиард сўм зарар билан якунлаганини маълум қилди

Dori-Darmon акциядорлик компанияси 2019 йилни 48,3 миллиард сўм зарар билан якунлади. Бу ҳақда 17 сентябрь куни бўлиб ўтган акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Gazeta.uz».

Таққослаш учун, компаниянинг 2018 йилдаги зарари 56,2 миллиард сўмни ташкил этган. Шу билан бирга, 2017 йил 10,4 миллиард сўм, 2016 йил эса 28,5 миллиард сўм миқдоридаги фойда билан якунланган.

Йиғилишида 2014–2016 йилларда акциядорлар (уларнинг ворислари, меросхўрлари) томонидан талаб қилинмаган дивидендларни Dori-Darmon учун даромад сифатида қабул қилинган умумий қиймати 8,95 миллиард сўмни компания тасарруфида қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Бундан ташқари, компаниянинг кузатув кенгашининг янги аъзолари қуйидаги таркибда тасдиқланди:

  • Шораҳметов Шоҳрух Шотурғунович – соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари;
  • Ризаев Камол Саидакбарович – Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири;
  • Юсупалиев Баҳодир Қаҳрамонович – соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, Санитария-эпидемиология ва аҳоли саломатлиги хизмати бошлиғи;
  • Жуманазаров Юнусбек Раҳимбоевич – Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи;
  • Тугизбаев Аъзам Абдураимович – Давлат активларини бошқариш агентлигининг бош мутахассиси;
  • Азимов Дилшод Абдуҳакимжон ўғли – Монополияга қарши қўмита бўлими бошлиғи;
  • Шоҳидоятов Камолиддин Сирожиддинович – National Investments МЧЖ директори;
  • Мустафоев Зафар Бўрибоевич – «Ўзбек Лизинг Халқаро» АЖ бош директори;
  • Файзиев Мирмасуд Солиҳович – Vessel Pharmа МЧЖ лойиҳа директори.
  • Солиҳбоева Умида Саидовна 2019 йил февраль ойидан буён раҳбарлик қилиб келаётган Dori-Darmon тармоғи бошқаруви раиси лавозимини сақлаб қолди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!