Диққат! Янги университет 15 августгача абитуриентларни қабул қилади

Диққат! Янги университет 15 августгача абитуриентларни қабул қилади

Бу ҳақда Zarnews.uz сайтига Давлат тест марказининг Самарқанд вилоят бўлими бошлиғи Носир Эшонқулов маълум қилди:

– Ўзбекистон Респyбликаси Президентининг 2019 йил 8 май ''Самарқанд шаҳрида "Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети'' федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди, – деди Н.Эшонқулов. – Унга кўра,  2019 йил 28 майда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети ҳамда Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети ўртасида битим имзоланди. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг таклифига мувофиқ Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг Самарқанд филиалига 2019-2020 ўқув йили учун қабул парамерлари тасдиқланди.

Бунда: Филиалга абитyриентлардан ҳужжатларни қабул килиш 2019 йил 15 июлдан 15 авryстгача (шy куни ҳам), кириш имтиҳонларини ўтказиш 20-30 авryст кунлари амалга оширилиши, юқорида қайд этилган битимга мувофиқ, университетга талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, филиал Россия Федерацияси Фан ва таълим соҳасини назopaт қилиш федерал хизматидан лицензия олгунига қадар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига қабул қилиши ва ўқишни давом эттиришлари белгилаб қўйилди.

Дарвоқе, Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети Самарқанд филиалига қабул квотаси 150 тани (45 - бюджет, 105 - контракт) ташкил этади. Бакалавриат (кундузги) таълим шаклида таҳсил олиш истагида бўлган ёшлар қуйидаги олтита йўналишдан бирини танлашлари мумкин:

1. Спорт фаолияти: баскетбол – 8 та грант, 17 та тўлов-контракт (жами 25 та);
2. Спорт фаолияти: волейбол – 8 та грант, 17 та тўлов-контракт (жами 25 та);
3. Спорт фаолияти: енгил атлетика – 7 та грант, 18 та тўлов-контракт (жами 25 та); 
4. Спорт фаолияти: эшкак эшиш – 8 та грант, 17 та тўлов-контракт (жами 25 та);
5. Спорт фаолияти: теннис 7 та грант, 18 та тўлов-контракт (жами 25 та); 
6. Спорт фаолияти: футбол 7 та грант, 18 та тўлов-контракт (жами 25 та).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!