Диққат! Эртадан Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади

Диққат! Эртадан Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади

27-29 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Волгабўйи ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

27 ноябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кечқурун эса Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларига ёмғир ёғиши мумкин.

28 ноябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларидан ташқари республика ҳудудлари бўйича ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли (ёмғир, қор) бўлади. Республиканинг тоғ ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Йўлларда яхвонлик кузатилади.

27-28 ноябрда Республика бўйича шамолнинг тезлиги 17-22 м/с гача, баъзи жойларида 25-27 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

28-29 ноябрда барча жойларда ҳарорат кечалари 5-10 даража совуқ, кундуз кунлари 5 даража совуқ - 3 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 10-12 даражага кам бўлиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!