Давлат хизматига ишга қабул қилишда қариндош-уруғчиликка йўл қўйганлар жавобгарликка тортилади

Давлат хизматига ишга қабул қилишда қариндош-уруғчиликка йўл қўйганлар жавобгарликка тортилади

Давлат хизматига ишга қабул қилиш ва унда фаолият олиб боришда қариндош-уруғчилик омилларининг олдини олиш, бундай ҳолатларга йўл қўйганлик учун жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Қонун лойиҳаси давлат хизматчисига ўзаро қариндошлик ришталарига эга бўлган шахс билан хизмат қилаётгани ўзига маълум бўлган вақтдан бошлаб 10 кун муддат ичида давлат ташкилоти раҳбарига бу ҳақда хабар бериш мажбуриятини юклашни назарда тутмоқда.

Шунингдек, ўзаро қариндошлик меҳнат шартномаси тузилгандан сўнг аниқланган тақдирда, иш берувчи ушбу ходимлардан бирини, бири иккинчисига бевосита ёки унинг назорати остида бўлмаган аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим)га ўтказиш чораларини кўриши шартлиги белгиланмоқда.

Бундан ташқари, давлат хизматига қабул қилиш ва унда фаолият олиб боришда қариндош-уруғчилик муносабатларига йўл қўйганлик учун маъмурий жавобгарлик киритиш таклиф этилмоқда.

Маълумот учун, Меҳнат кодексининг 79-моддасига кўра, ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!