Дамашқда газ қувурининг бузилиши бутун пойтахтда электр узилишига сабаб бўлди

Дамашқда газ қувурининг бузилиши бутун пойтахтда электр узилишига сабаб бўлди

Маълум бўлишича, қувурни таъмирлаш ишлари бошланган. Ҳолат юзасидан мамлакат энергетика вазири Гассан Земель баёнот берган. «Дамашқда электр энергияси Дейр Али ҳудудидаги газ қувуридаги саботаж туфайли узилиб қолди, бу худди шу номдаги станция ишининг тўхтаб қолишига олиб келди», — деган у. Қайд этилишича, таъмирлаш гуруҳлари аллақачон ҳудудда иш бошлаган. Сурия пойтахтида бир соат ичида электр таъминоти аста-секин тикланиши таъкидланган.

Маълумот ўрнида, саботаж — 1 шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан онгли ҳолда ўз хизмат вазифасини атайлаб бажармаслик ёки сифатсиз ва бепарволик билан бажариш, ишдан бош тортиш.

https://ria.ru/20210918/diversiya-1750631510.html


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!