Даҳшат! Ўғил онасини нега дўппослади?

Даҳшат! Ўғил онасини нега дўппослади?

Витебск шаҳрида 22 ёшли ўғил 52 ёшли онасини бейсбол таёғи билан калтаклади. Ҳодиса 15 январ куни кечқурун содир бўлган, дейди Витебск вилоят ижроия қўмитасининг Ички ишлар бошқармаси.

Дастлабки маълумотларга кўра, онаси уйда бўлмаганида, йигит карточкалари бор бегона ҳамёни топади ва онасини ҳамённи ўғирлаганликда гумонлаб, аёл қайтиб келганда тушунтириб беришини талаб қилади.

Онаси ўғлига жавоба, ҳамённи топиб олганини айтади. Аммо бунга ишонмаган оғил онасини аямай уради.

Шундан сўнг йигит кўчага чиқади ва биринчи учраган патрул хизмати ходимлари бўлган воқеа ҳақида айтиб беради. Аёлни эса дарҳол касалхонага олиб кетишади.

Тергов ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!